28-Mart, 2024-yil

Биласизми?

Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 10-моддаси ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 16-моддасида суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Агарда фаолиятингизда давлат органлари томонидан бажарилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ижроси таъминланмаётган бўлса, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинг.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение