26-Mart, 2024-yil

2024 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради?

    Одатдагидек, 2024 йил 1 апрелдан қонунчиликда кучга кираётган тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар билан таништириб ўтамиз.

 

    Чегара божхона постларида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини расмийлаштириш бўйича карантин, санитария-эпидемиология осойишталик ва ветеринария соҳаларидаги назорат функциялари божхона хизмати органларига ўтказилади.

 

* * *


    Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш бўйича белгиланаётган чора-тадбирлар  кучга киради.

 

* * *


    Тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

 

* * *


    2024 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 апрелга қадар меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тегишли чорак якунига кўра Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилган туристик йиғимлар суммаси ҳисобидан субсидия ажратилади.

    Бунда, тадбиркорлар томонидан меҳмонхонанинг камида учта хонаси ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозланганда, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилганда, ушбу тадбиркорларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун юлдузли тоифасига қараб 1 миллион сўмдан 2 миллион сўмгача субсидия берилади.

 

* * *


Республика ҳудудида йирик солиқ тўловчилар учун, товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этилади.

 

* * *


    Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

    Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш бўйича савдо дўконларини танлаб олишда мол-мулкни Интернет-дўконлар орқали сотишни амалга оширувчи савдо ташкилотларига устунлик берилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение