18-Mart, 2024-yil

Камерал текширув билан боғлиқ бир қатор чекловлар жорий қилинмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 йилдаги "Камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 132-сон қарори қабул қилинди.

Камерал солиқ текширувини ўтказишда (қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) ўтказиладиган камерал солиқ текширувлари бундан мустасно) солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинмоқда: 

🟡солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;

🟡солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;

🟡солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;

🟡солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение