15-Mart, 2024-yil

Эҳтиёт бўлинг! Ноқонуний текширишлар жавобгарликка сабаб бўлади

Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси томонидан Қашқадарё вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси (ҳозирда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ўтказилган) томонидан тадбиркорлик субъектларида ўтказилган текширишларнинг қонунийлиги январь ойида таҳлил қилинган.

Таҳлил натижасида, 50 дан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи

Ф.Т томонидан қабул қилинган буйруқлар асосида тадбиркорлик субъектларида ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда ноқонуний текширишлар ўтказилган.

Бошқарма томонидан тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ўтказилмаган бўлсада, бошқарма бошлиғи Ф.Т томонидан уларда текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқлар қабул қилинган.

Шунингдек, айрим тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқларда тадбиркорлик субъектларининг номлари қайд қилинмаган, буйруқ билан теширув дастури тасдиқланмаган. Натижада аксарият текширишлар тасдиқланан саволномасиз амалга оширилган.

Бундан ташқари, ўтказилган текширувларда текшириш ўтказиш давомида тадбиркорлик субъекти раҳбарига текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (текширув ўтказиш келишилганлиги ёки ваколатли орган текширув ҳақида хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхалари тақдим қилинмаган ҳамда бу ҳақида ёзма тилхат олинмаган).

Шу билан бирга, текширувларда Савдо-саноат палатасининг вакиллари ёки тадбиркорлик субъектлари бирлашмаларининг вакиллари, солиқ маслаҳатчилари, таржимон ва (ёки) адвокатлар жалб қилиш ҳуқуқини тадбиркорларга ёзма равишда тушунтирилмаган.

Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан бошқарманинг

7 нафар мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддаси билан маъмурий жарималар қўлланилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение