13-Mart, 2024-yil

Аутсорсерни қийнаб келган қарийб 886 миллион сўмлик муаммо ҳал бўлди

Бизнес-омбудсманга “Autsorser-Agro” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари томонидан Кизилтепа туманидаги мактабгача таълим бўлими ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, тадбиркор шартнома асосида 2023-йилнинг сентябрь ойидан декабрь ойига қадар 4 ой давомида аутсорсинг усулида овқатлантириш хизмати кўрсатиб келган

Бироқ, кўрсатилган хизмат учун юзага келган 886.5 миллион сўм  карздорликни тўлаш пайсалга солиниб, тўловни амалга ошириш ўрнига тадбиркорга нисбатан турли хил текширувлар амалга ошириш ҳолатлари кузатилган.

Ўз ўрнида бу холат тадбиркорнинг фаолиятига салбий таъсир ўтказиб, махсулотлар етишмовчилиги, иш хақлари, солиқ ва бошқа бир қанча тўловларни амалга оширишда қийинчиликларни юзага келтирган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг муаммоси ижобий хал қилинди ва мавжуд қарздорлик тадбиркорга тўлаб берилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение