13-Mart, 2024-yil

Тадбиркор манфаатида 236 миллион сўм ундириладиган бўлди

 Бизнес-омбудсманга “Ishonch Kelajak Xizmat” МЧЖ раҳбарининг “Jizzaxyo’lko’kalam” Унитар корхонасидан қарздорликни ундириб беришни сўраб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, жамият билан “Jizzaxyo’lko’kalam” Унитар корхонаси ўртасида 2023 йил 22 ноябрь куни жами 236 000 000 сўмлик олди-сотди шартномаси тузилган.

Ушбу шартномага асосан, сотувчи томонидан ҳар бири 5 900 сўмдан бўлган 40 000 дона 236 миллион сўмлик терак кўчатлари 24.11.2023 йилда ҳисобварақ-фактура орқали сотиб олувчига топширилган.

Бироқ, орадан 3 ойдан ортиқ вақт ўтишига қарамай, тадбиркорга мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаган.

Бизнес-омбудсман томонидан ушбу қарздорликни ундириш юзасидан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг 12.02.2024 йилдаги Ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “Jizzaxyo’lko’kalam” Унитар корхонасидан даъвогар “Ishonch Kelajak Xizmat” масъулияти чекланган жамияти фойдасига

236 миллион сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение