11-Mart, 2024-yil

Тадбиркорнинг объектдан фойдаланиш хуқуқи таъминланди

 Мамлакатимизда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида қаралади.

Бизнес-омбудсманга ЯТТ Р.Г.Ж томонидан очиқ аукционда ютиб олинган объектдан фойдаланишда учинчи томон шартнома шартларини бажармай келаётганлигидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, уч томонлама имзоланиши керак бўлган шартномани учинчи томон, яъни ИДУМ директори имзолашдан бош тортиб келганлиги сабабли тадбиркор фаолиятида тўсқинликка дуч келган.

Ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари аралашуви билан ижара шартномаси уч томонлама имзоланиши таъминланди ва тадбиркорнинг мурожаати  ижобий хал қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение