11-Mart, 2024-yil

Янгиланган солиқ ҳисоботлари қабул қилинди

Бизнес-омбудсманга Олот туманида фаолият кўрсатувчи “Бобур-Омад” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари солиқ органлари томонидан солиқ хисоботини қабул қилинишида юзага келаётган муаммолардан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, тадбиркор қурилиш материаллари чакана савдоси билан шуғулланиб, ноябрь ойи учун солиқ ҳисоботларини январь ойида тўғирлаб қайта юборган. Бироқ солиқ органлари томонидан янгиланган ҳисобот орадан қарийб бир ярим ой вақт ўтишига қарамай қабул қилинмаётганлиги тадбиркорнинг норозилигига сабаб бўлган. 

Бизнес-омбудсман девони ходимларининг аралашуви билан тадбиркорнинг қайта юборилган солиқ ҳисоботларининг қабул қилиниши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение