Бизнес-омбудсманга
ЯТТ М.Н.С
Пискент
тумани солиқ инспекцияси
ходимлари томонидан ўтказилган текширишлардан норози бўлиб мурожаат йўллади.
Аниқланишича, якка тартибдаги тадбиркор савдо
шаҳобчасида чакана савло фаолияти билан шуғулланиб келган бўлиб, 2023 йил 17
октябрда ҳамда 23 ноябрда унинг фаолиятида сайёр солиқ текширувлари ўтказилган.
Ваҳоланки, Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-бандига кўра, назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари текширув бошланишидан олдин:
🔹тадбиркорлик субъекти раҳбарини (раҳбар вазифасини бажарувчи шахсни) текширув мақсади билан таништиради;
🔹унга ўз хизмат гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани кўрсатади;
🔹текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар (текширув ўтказиш келишилганлиги ёки ваколатли орган текширув ҳақида хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, назорат қилувчи органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ва текширув дастури) нусхаларини тилхат олган ҳолда тақдим қилади;
🔹шунингдек, Ахборот тизимига текширувнинг уникал
кодини киритиш орқали текширувга доир маълумотларни олиш ҳуқуқини тушунтиради.
Низомнинг
20-бандига кўра, назорат қилувчи органнинг масъул ходимлари тадбиркорлик субъекти
томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини қонунчиликда
белгиланган тартибда тўлдириши шар.
Бироқ, Пискент
туман давлат солиқ инспекциясининг Солиқ назорати бўлими “Сайёр солиқ
текширувлари шўъбаси” Шўъба катта инспектори Д.У. томонидан ЯТТ М.Н.С фаолиятида 2023 йилнинг 23 октябрь куни ўтказилган текширишда Низомнинг 18-бандига зид равишда тадбиркорни текширув мақсади билан таништирмасдан, унга ўз хизмат
гувоҳномаси ва текширув ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани
кўрсатмасдан, текширувни ўтказишга асос бўлган ҳужжатлар нусхаларини тилхат
олган ҳолда тақдим қилмаган.
Шунингдек, Д.У. томонидан ЯТТ М.Н.С фаолиятида
2023 йилнинг 29 ноябрь куни ўтказилган текшириш якуни бўйича тузилган
далолатномага тадбиркор томонидан имзо қўйишдан бош тортганлигига қарамасдан Низомнинг
35-бандига зид равишда текширув далолатномасининг бир нусхаси у тузилган
кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъектига почта орқали
буюртма хат билан юборилмаган.
Шу боис, ЯТТ фаолиятида ўтказилган сайёр солиқ текширувида қонунбузилиш ҳолатлари содир этилганлиги учун, солиқ органининг масъул ходими Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-2 моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилди.