28-Fevral, 2024-yil

Асоссиз ундирилган жарима тадбиркорга қайтарилди

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Health Pharm МЧЖ (номи ўзгартилилган) раҳбари солиқ органи ходимларининг ҳатти-харакатларилан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат йўллади.

Аниқланишича, тадбиркор солиқ бошқармасининг 10.10.2023 йилдаги қарорини хақиқий эмас деб топиш масаласида Тошкент туманлараро маъмурий судига ариза берган. Ва шу боис, суднинг 4.12.2023 йилдаги ажрими билан иш мазмунан судда кўриб чиқулгунга қадар солиқ органининг қарори ижросини тўхтатиб турилиши белгиланган.

Бироқ, 2024 йилнинг 15 январь куни хали иш тўлиқ судда кўриб чиқилиб бўлмасдан, тадбиркорнинг банк ҳисоб рақамидан 30 млн сўм пул маблағи ечиб олинган ва ҳисоб рақамга картотека қўйилган.

Шунингдек, суднинг 26.01.2024 йилдаги қарорига кўра, солиқ органининг 10.10.2023 йилдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Шу боис, тадбиркор хисобварағида хозирги кунга қадар картотека мавжудлиги ва бу холат жамият фаолиятига катта зарар келтираётганлиги, ходимларнинг ойлик иш ҳақи учун тўловлар тўлаш, контрагентлар олдидаги қарз мажбуриятларини бажаришида тўсқинлик қилган.

Вакил девони ходимлари аралашувидан кейин мурожаатда кўрсатилган масала ижобий ҳал этилиб, асоссиз ундирилган 30 млн сўм пул маблағи тадбиркорга қайтарилишига эришилди.

 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение