26-Fevral, 2024-yil

Корхонасини ихтиёрий тугатмоқчи бўлган тадбиркор асоссиз жаримадан озод этилди

Боғдод туманида фаолият юритувчи “Бўстон-Омад” (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси раҳбари Бизнес-омбудсманга солиқ органи ходимларининг ҳатти-харакатларидан норози бўлиб мурожаат йўллади.

Аниқланишича, корхона раҳбари 2023 йил 10 март куни корхонани ихтиёрий ёпиш мақсадида Боғдод туман давлат хизматлари марказига ариза топширган. Бироқ, Фарғона вилояти солиқ бошқармаси Солиқ аудити шўъбасида иш хажми кўплиги сабабли, хусусий корхонада якуний текшириш ўтказишни имкони бўлмаган.

Шундай бўлсада, корхона август ойи учун ҳисоботлар топширмаганлиги сабабли, фаолиятини қонуний тугатмоқчи бўлган тадбиркорга жами 6,6 млн сўм жарима қўллаш тўғрисида 22.10.2023 йил ва 28.10.2023 йилда асоссиз қарорлар қабул қилинган.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимларининг аралашуви билан мазкур маъмурий қарорлар вилоят солиқ бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар асосида МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан иш юритишдан тугатилишига эришилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение