12-Fevral, 2024-yil

2023 йил давомида тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган текширувлар таҳлили эълон қилинди

Бугунги кунда Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўтказиладиган текширувлар Бизнес-омбудсман томонидан мувофиқлаштириб келинмоқда.

2023 йилда назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 124 123 та текширув ўтказилган бўлиб, шундан 2 399 таси (2 фоизи) келишилган ҳолда, қолган 121 724 таси (98 фоизи) хабардор этилган ҳолда ўтказилган.

Ўтказилган текширувларнинг

-         78 % юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатига асосан;

-         22 % ҳавфни таҳлил этиш натижаларига асосан ўтказилган.

 

Бизнес-омбудсманга назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни келишиш учун “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига киритилган жами 4 703 та буюртмадан 2 399 таси (51 фоизи) келишилган ва қолган 2 304 таси (49 фоизи) текширув ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли рад этилган.

Тадбиркорлар фаолиятида 2023 йилда амалга оширилган текширувлар сони 2022 йил даврига нисбатан (26 фоиз) 42 914 тага камайгани кузатилди.

Текширувлар қонунийлиги юзасидан ўтказилган мониторинг доирасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 1 303 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жазо ҳамда, 70 нафар ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Давлат назоратини амалга оширишда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш мақсадида назорат органларининг 9 986 нафар мансабдор шахси иштирокида Бизнес-омбудсман томонидан 123 маротаба ўқув семинар ўтказилди.

Ходимларнинг малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш мақсадида назорат органининг 6 069 нафар ходими аттестациядан ўтказилиб, уларнинг 5 143 нафари (85 фоизи) тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказишда етарли малакага эга деб топилди.

 

2023 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп такрорланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали таҳлил қилинганда


- 62 530 та ҳолатда солиқ қонунчилигига риоя қилмаслик;

- 14 300 та  ҳолатда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик;

- 1 299 та ҳолатда экология талабларига риоя қилмаслик.

-1 254 та ҳолатда санитария эпидемиология талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган.

 

Барча тадбиркорлик субъектларида уларни фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширувларда ўз ҳуқуқларини билишларини ва ушбу текширув “Ягона давлат назорати” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтказилганлигини ва текширувда иштирок этаётган мансабдор шахс текширув ўтказиш ҳуқуқи борлигини, текширув ўтказиш тўғрисида тегишли тартибда буйруқ қабул қилинганлигини ва текширувларни рўйхатга олиш электрон китобини тўлдирилгандан сўнг текширув ўтказишга рухсат беришлари лозим бўлади.

Тадбиркорлик субъектлари ушбу маълумотларни “govcontrol.uz” сайтидан рўйхатдан ўтган ҳолда олишлари мумкинлиги эслатиб ўтамиз.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение