3-Fevral, 2024-yil

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун тарғибот учрашувлари давом этмоқда

 

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бизнес соҳаси вакиллари учун қатор қўшимча имтиёз ва имкониятларни яратди.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мазкур ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан юртимизнинг турли шаҳар ва туманларида кенг миқёсдаги тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Кейинги кунларда ўндан ортиқ шаҳар ва туманларда юқоридаги Фармон ва қарор, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан суҳбатлар ташкил этилиб, уларда мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари мутасаддилари иштирок этдилар.

 

Шунингдек, семинарлар давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар бўйича савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение