2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган қонунчилигимиздаги
тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат?
Тадбиркорлар рейтинги жорий этилади
Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан
қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни
аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектлари
барқарорлик рейтинги жорий этилади.
Маиший техникалар импортида талаб
Президентнинг “Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва
экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”га
қарорига асосан 2024 йил 1 февралдан бошлаб маиший техникалар импортида ишлаб
чиқарувчининг расмий дилери бўлиши талаб этилади.
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга фоизсиз бюджет ссудаси ажратилади
Солиқ қўмитаси Бизнес порталдаги маълумотлар асосида «Кичик
бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланишни
бошлаган кичик тадбиркорлик субъектлари тўлаган солиқ суммасининг икки йил
давомида алоҳида ҳисобини юритади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар
ойда маълумот тақдим этиб боради;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар ярим йиллик якунлари
бўйича Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида мазкур тадбиркорлик субъектлари
томонидан тўланган солиқлар ҳажмига тенг миқдорда «Бизнесни ривожлантириш
банки» АТБга фоизсиз бюджет ссудаси ажратади.
Ундирувни божхона депозитидаги маблағларга қаратиш тартиби жорий
этилади
2024 йил 1 февралдан бошлаб электротехника саноати
корхоналари томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва бутловчи
қисмларни импорт қилишда, шу жумладан 120 кун кечиктириб тўлашда, қўшилган
қиймат солиғини ҳисобга олиш имкониятини берувчи тизимда бир вақтнинг ўзида
исталган миқдорда божхона юк декларациясини юбориш, импорт бўйича қўшилган
қиймат солиғини биринчи навбатда солиқ органларидаги ҳисобга олинадиган
қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобидан ундириш, сўнгра етмаган қисми бўйича
ундирувни божхона депозитидаги маблағларга қаратиш тартиби жорий этилади.
Янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга
қўйиш учун касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади
Касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган
хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш,
такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим
ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда
касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади;
хотин-қизларни касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишларида
касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни
қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тасдиқланган
харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.
Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир
битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан
қоплаб берилади.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва
тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига ўтилади – учинчи гуруҳ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тасдиқланадиган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан
дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва
уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмларни рўйхатига кирган, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарисида амалга оширилган рўйхатга олиш
натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва
тиббиёт техникасининг Давлат реестрига киритилган дори воситалари учинчи
гуруҳга киради.
Мазкур гуруҳга кирувчи маркировкаланган дори воситалари ва
тиббий буюмларни бевосита ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилардан, шу жумладан,
улгуржи савдо корхоналаридан сотиб олиш юзасидан маълумотлар «Asl belgisi»
МАТга тақдим этилади.
Учинчи гуруҳга кирувчи дори воситалари ва тиббий буюмларни
якуний истеъмолчига тақдим этилиши тўғрисида маълумотлар «Asl belgisi» МАТга
тақдим этилади.
Янгиланган солиқ ставкалари
Солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўловчи солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари миқдори кучга киради.