27-Yanvar, 2024-yil

Халқаро форумда тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди

 Лондонда ўтказилган “Янги Ўзбекистон: янги имкониятлар, тараққиёт йўлидаги ижтимоий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро форумда Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов нутқ сўзлади.

У ўз маърузасида ишбилармон аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига тўхталиб, уларнинг иқтисодиёт ва жамият ривожидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистонда 2017 йилдан буён амалга оширилаётган гендерга йўналтирилган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлган хотин-қизларнинг улуши 21 фоиздан 37 фоизгача ошган. Бу кўрсаткич тадбиркорлик соҳасида аёллар учун тенг имкониятларни таъминлаш борасидаги салмоқли ютуқлардан далолат беради.

Халқаро форум конструктив мулоқот ва муҳокамалар, шунингдек, бизнесни ривожлантириш ва ҳамкорлик соҳасида қўшма ҳаракатларни белгилаш учун муҳим майдонга айланди. Форум иштирокчилари гендер тенглигини таъминлаш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги тўғрисида умумий фикрга келдилар ва бу йўналишда келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение