26-Yanvar, 2024-yil

Лондонда Ўзбекистон тадбиркор аёллари ҳунармандчилиги маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди

 

Лондонда бўлиб ўтган халқаро форум доирасида “Шарқий бозор” ташкил этилиб, унда Ўзбекистондан иштирок этган иқтидорли тадбиркор аёллар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.

 

Ҳар бир маҳсулот ўзига хос бўлиб, ўзбек маданияти ва анъаналарининг бойлигини акс эттирди.

 

Шу билан бирга, жаноб Мухитдин Алининг “Ўзбекистон аёллари ҳаётидан бир кун” мавзусидаги ижодий фотокўргазмаси ўтказилиб, кўргазма иштирокчиларга ўзбек аёлларининг кундалик ҳаёти билан танишиш, уларнинг анъаналари, урф-одатлари ва аёлларни жамиятдаги ўрни ҳақида маълумот олиш имконини берди.


Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение