Ўзбекистон делегациясининг Лондонга ташрифи доирасида 2024
йил 24 январь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Буюк Британия Молиявий
омбудсман хизмати вакиллари билан учрашди.
Учрашув давомида тарафлар тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш соҳасидаги иккита омбудсман институтларнинг вазифа ва функциялари билан
танишдилар.
Хусусан, Буюк Британиянинг Молиявий омбудсман хизмати
кредитлаш, суғурта ва бошқа молиявий воситаларга оид мурожаатларни кўриб чиқиши
қайд этилди.
Тарафлар икки давлат хусусий секторлари вакилларига
кўмаклашиш мақсадида икки ташкилотни ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш
муҳимлиги қайд этилди.