Шу кунларда тадбиркор аёллар ва
давлат органлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Лондонда хизмат
сафарида бўлмоқда.
Ташриф хотин-қизлар жамияти
ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тадбиркорлик фаолиятини
йўлга қўйиш ва уни юритишнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, соҳадаги долзарб
масалаларга ечим топиш, жумладан, молиялаштириш ва таълим дастурларига билан
танишиш мақсадида ташкил этилди.
Ташрифнинг биринчи кунида
Ўзбекистон тадбиркор аёллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ЕТТБ
ҳамкорлари иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Иштирокчилар бизнесни ривожлантиришнинг
энг истиқболли йўналишлари, шунингдек, ЕТТБнинг бизнесни бошлаш ва уни самарали
юритиш бўйича мақсадли дастурлари билан танишдилар.
Аёллар тадбиркорлигини
ривожлантиришнинг ижобий тенденциялари ЕТТБ дастурларида иштирок этувчи 23
давлат, жумладан, Миср, Иордания, Тунис ва бошқалар тажрибасида намоён бўлди.
Шунингдек, ЕТТБ дастури амалга
оширилган 3 йил давомида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 380
миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди, 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари
яратилди, ЕТТБ дастурлари доирасида яратилган стартапларнинг ўртача айланмаси
20 баробар ошди.
ЕТТБ кўмагида Ўзбекистонда аёллар
тадбиркорлигини юритиш учун шароитлар ҳам яхшиланди. 2020-2022-йилларда Ўзбекистонда
кичик ва ўрта бизнес субъектлари томонидан 4000 дан ортиқ янги иш ўринлари
яратилди, меҳнат унумдорлиги 45 фоизга кўтарилди, корхоналарнинг 27 фоизи ташқи
иқтисодий фаоллигини оширди.