19-Yanvar, 2024-yil

Айрим тадбиркорлар фойда солиғини 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкасида тўлайди

 “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-21-сон, 12.01.2024 й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилади.

Экоҳудудларда жойлашган ер участкалари уларнинг тоифаси ўзгартирилмаган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” орқали фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 10 йил муддатга ижарага берилади.

2027 йил 1 январгача:

чўл ҳудудларида рекреацион туристик хизматларни кўрсатувчи курорт зоналарини (тоифали меҳмонхоналар, SPA-меҳмонхоналар, санаторий ва пасионатлар) ташкил қилган тадбиркорлар 3 йил давомида фойда солиғини ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;

чўл ҳудудларида тематик хиёбонларни ташкил қилган юридик шахслар тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение