18-Yanvar, 2024-yil

Тадбиркорларга текширувчиларни қандай ҳолатларда ўз худудига қўймаслик ҳуқуқи берилганлигидан хабарингиз борми?

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2022 йилдаги  “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-374-сон Қарорига кўра:

текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ўрнатилган тартибда расмийлаштирилмаганда;

текширув белгиланган тартибда Бизнес-омбудсман билан келишилмаганда ёки у хабардор этилмаганда;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома мавжуд бўлмаганида;

улар Текширувларни рўйхатга олиш китобига маълумотларни киритишдан бош тортганида тадбиркор текширувга келган назорат қилувчи орган ходимини текширувга қўймаслик ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение