11-Yanvar, 2024-yil

Тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда

Бугун, 11 январь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов иштирокида косметология соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Онлайн тарзида ўтказилган учрашувда юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган 30 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.

 

Тадбиркорлар фаолиятларида дуч келаётган муаммолар, хусусан, солиқдаги имтиёзлар, соҳадаги кредит олиш, тендер ва экспорт масалалари кўтарилди ва тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение