10-Yanvar, 2024-yil

Бизнес-омбудсман ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди

 

Бугун, 10 январь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов ҳамда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида учрашув ташкил этилди.

 

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятларида дуч келаётган қийинчиликлар, хусусан, ташқи савдони амалга оширишда тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.

 

Учрашув якунида соҳадаги ишбилармонларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш борасида аниқ таклифлар белгилаб олинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение