9-Yanvar, 2024-yil

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 3 387 та таъсир чораси қўлланилган

Бугун, 9 январь куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтади.  Унда ўтган 2023 йил давомида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

2023 йилда Бизнес-омбудсманга жами 18 168 та мурожаат келиб тушди.

Бизнес-омбудсманга келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:

19 фоизи солиққа оид;

14 фоизи суд қарори ва ижросига оид;

13 фоизи ер, кадастр ва архитектурага оид;

12 фоизи банк, кредитга оид;

- 8 фоиз инфратузилма ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Ўтган давр мобайнида «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида тадбиркорларга 19,6 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилиши, 10,3 млрд сўм миқдорида асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилиши, 3,7 млрд сўм пул маблағи ундирилишида ёрдам кўрсатилган.

Жорий йилда тадбиркорлар фаолиятида ўтказилган текширувлар қонунийлиги мониторинг қилинганда 19 та назорат органи томонидан 5 034 та ноқонуний текширув ўтказилганлиги, 21 та назорат органи томонидан 14 533 та ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби бузилганлиги аниқланган.

Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 1 303 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 70 нафар ходимга интизомий жазо қўлланилган.

Ўтган 2023 йилда шунингдек тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 8 та назорат органида ўрганиш ўтказилган.

Ўрганишда 7 328 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 9 та тақдимнома, 1 140 нафар мансабдорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган, 68 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Ўтган 2023 йилда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 3 387 та таъсир чораси, шундан 33,5 млрд сўмлик 122 та даъво аризаси, шикоят, 113 та тақдимнома, 49 та хулоса, 23 та огоҳнома ва 3 080 та маъмурий қўлланилган.

Натижада, судлар томонидан 21,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилган ва 79,6 млрд сўмлик ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган (ҳисобдан чиқарилган), 16 та қарор ҳақиқий эмас деб топилган.

Шунингдек, киритилган тақдимномлаар асосида 140 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение