Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 891-сонли қонуни қабул қилинди.
2024 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексининг 138-моддасида камерал солиқ текширувини ўтказишга оид қоидалар белгиланиб, қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:
“Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланади, бундан қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно:
1) солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
2) солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
3) солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиш ва уни чақиртириш;
4) солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.