28-Dekabr, 2023-yil

Оилавий тадбиркорларга 5 тагача доимий ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-890, 27.12.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда оилавий корхоналар 5 тагача доимий ходимни улар билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ишга жалб қилишлари мумкин. Илгари 3 тагача ходимни ёллаш мумкин эди.

Бундан ташқари, давлат ҳамда нодавлат спорт-таълим ташкилотларига божхона имтиёзлари берилмоқда.

Улар импорт қилинадиган махсус спорт кийим-бошлари, пойабзал, спорт анжомлари, жиҳозлари ва ускуналарининг 50 фоизи учун божхона божини тўлашдан озод этилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение