22-Dekabr, 2023-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида 400 млн сўм маблағ тадбиркорга қайтарилди

Пойтахтда фаолият кўрсатувчи тадбиркор Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилиб, жамият ҳисоб рақамидан қарийб 400 млн сўм ечиб олинган.

Мурожаатда кўрсатилган масала юзасидан солиқ органига юборилган қонуний талаблар асосида жамият ҳисоб варақасида мавжуд бўлган фойда солиғи бўйича 340,9 млн сўм ва СОРЖ (Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси) бўйича 53,6 млн сўм маблағларни жамият ҳисоб рақамига қайтариш юзасидан солиқ органи томонидан хулосалар тайёрланиб, туман ғазначилик бўлимига юборилган. Натижада пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига қайтган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорнинг мурожаатида кўрсатилган масала ижобий ҳал этилди.

«Солиқ органларининг ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан Сизга қилган мурожаатим туфайли масала бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Сизнинг ҳамкорлигингиз туфайли жамиятнинг жорий ҳисобварағидан ечиб олинган маблағлар Солиқ органлари томонидан тўлиқ қайтарилди. Бунинг учун сизга алоҳида миннатдорчилик билдираман», – деб ёзади тадбиркор.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение