22-Dekabr, 2023-yil

Ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади

Бугун, 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Учрашувда маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.


Йиғилишда нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши зарурлиги таъкидланди.


Шу мақсадда ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение