21-Dekabr, 2023-yil

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундирилди

        Андижон вилоятида фаолияти кўрсатувчи “Лочин” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Пахтаобод туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан қарздорликни ундиришни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

        Аниқланишича, 2022 йилда Пахтаобод туман Тиббиёт бирлашмаси ва тадбиркор ўртасида беморларни иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан 8 та шартнома имзоланиб, тарафлар ўртасида тегишли далолатномалар расмийлаштирилган.

        “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт эканлиги белгиланган.

        Бизнес-омбудсман аралашуви билан Пахтаобод туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 200 млн сўм маблағ жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение