20-Dekabr, 2023-yil

Сенатда Бизнес-омбудсман ва унинг девони мақомини аниқлаштирилишига оид норма кўриб чиқилди

    Бугун, 20 декабрь куни Сенатнинг қирқ саккизинчи ялпи мажлисида “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

     Ушбу Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг давлат органи сифатидаги мақомини аниқлаштириш ҳам назарда тутилмоқда.

     Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳуқуқий мақомини қонун даражасида мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

     Муҳокама якунида Қонун лойиҳаси сенаторлар томонидан маъқулланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение