18-Dekabr, 2023-yil

Сайёр қабулда кўтарилган тадбиркор масаласи ижобий ҳал этилди

Вакил девони ходимларининг сайёр қабулида Янгиер шаҳридаги “Ishonch” МЧЖ (номи ўзгартирилган) иш бошқарувчиси янги лойиҳа ишга туширилишида қийинчиликларга дуч келаётганлиги хусусидаги мурожаати тушган.

Жамият томонидан қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган янги лойиҳага асосан 200 та янги иш ўрни яратилган. Ишчилар, шунингдек, бошқа ҳудудлардан ҳам жалб қилинаётганлиги сабабли уларга қулайлик яратиш мақсадида Ишчилар тураржойи қурилган.

 “Ishonch” МЧЖ томонидан қурилган ушбу объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари марказига ариза берилган бўлса-да, рад қилиш учун асослар кўрсатилмаган ҳолда Қурилиш бошқармаси томонидан архитектура ва қурилиш рухсатномасини бериш рад этилган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан вазият ўрганилгада рухсатнома олиш учун ариза берилганда, Сирдарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорининг 2-иловаси 19-бандига асосан архитектура ва шаҳарсозлик рухсатномаси берилиши рад этилганлиги аниқланди.

Вакил девони ходимлари аралашуви билан Янгиер шаҳар архитектура бўлими ходимлари томонидан корхонага қарашли объектни бошқа турдаги объект тоифасига ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, архитектура ва шаҳарсозлик рухсатномаси бериш масаласи ижоби ҳал этилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение