Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини соддалаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Қарорга кўра, ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби соддалаштирилмоқда.
Яъни аввал солиқ қарзи мавжуд бўлганда, уч ойдан ортиқ вақт давомида молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганда, солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар рўйхатига кирганда ва бу солиқ тўловчиларнинг гувоҳноманинг амал қилиши ҳақида солиқ органлари томонидан беш иш куни олдин хабарнома юборилгандан сўнг ҳамда мазкур муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда тўхтатиб турилган.
Эндиликда эса гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органи томонидан амалга оширилаётган битимлар харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари аниқланганда қабул қилиниши мумкин.
Бунда гувоҳномнинг амал қилиши кўпи билан 30 кун муддатга тўхтатиб турилиши ва ушбу муддат камерал ҳамда сайёр солиқ текширувлари натижасига кўра ва ушбу банднинг биринчи хатбошисидаги ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда, гувоҳманинг амал қилиши қайта тикланиши белгиланмоқда.