
Биласизми?
Тадбиркорлик субъектларининг ҳудудларида жойлашган
айрим объектлар ҳудудларига нисбатан мол-мулк солиғи ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15
апрелдаги ПҚ-208-сон қарорининг 3-бандига кўра
миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари,
цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар)
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базаси хисобланмайди.
Яъни Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг
412-моддаси биринчи қисми 1- банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда
тутилган тартиб бу объектлар жойлашган ҳудудларга нисбатан қўлланилмайди.
“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”