4-Dekabr, 2023-yil

Сурхондарёда иккита тадбиркорлик субъектининг 2 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлиги бекор килинишига эришилди

Денов туманида фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакилга Сурхондарё вилояти солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари бўлими ходимларининг ҳаракатсизлигидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркорлик субъектларининг ўтган йиллардаги фаолияти учун ер ва мулк солиғи бўйича ортиқча солиқ ҳисобланган. Шу боис, 2023 йилда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, асоссиз қарздорликни олиб ташлаш мақсадида солиқ органларига янгиланган ҳисобот юборилган.

Бироқ бу ҳисоботлар солиқ органи ходимлари томонидан орадан икки ойдан ортиқроқ вақт ўтишига қарамасдан, маълумотлар хали тўлиқ ўрганиб  чиқилмаганлиги важ қилиниб, қабул қилинмай келган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорларнинг янгиланган ҳисоботлари қабул қилинди ва 1-тадбиркорлик субъектининг 1 млрд 228 млн сўмлик, 2-тадбиркорлик субъектининг 839 млн сўмлик солиқ ҳисоботидаги фарқи солиқ маълумотлар базасига қабул қилинди.

 

Маълумот учун: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-9-моддасига кўра, Тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение