4-Dekabr, 2023-yil

Биласизми?

Биласизми?

 

Энди сиз янги маҳсулот ёки хизмат турини яратганингизда уч йилгача лицензия ва рухсатномасиз фаолият олиб боришингиз мумкин бўлади.

 

Яъни “тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчисига янги маҳсулот, хизмат ва ишларни махсус ҳуқуқий режим доирасида реализация қилиш бўйича қарор қабул қилинганда, улар учун лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар махсус ҳуқуқий режимни қўллаш тўғрисидаги келишувда кўрсатилган муддатда талаб этилмайди.

 

“Тартибга солиш қумдони” иштирокчиси бўлиш тартиби:

 

Янги маҳсулот, хизмат ёки ишларни синовдан ўтказиш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборилади;

Сўровнома 30 кун ичида кўриб чиқилиб, ушбу муддат ичида ваколатли орган жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказади.

Ўрганиш давомида лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтади, унинг доирасида видеоёзув амалга оширилиши мумкин.

Ижобий қарор қабул қилинганда тадбиркорлик субъекти билан шартнома тузилади.

 

Махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ва ишларни реализация қилиш муддати узоғи билан 3 йил этиб белгиланади. Реализация назорат қилинадиган чекланган муҳитда амалга оширилади.

 

Махсус ҳуқуқий режим жорий этилишида қонун ҳужжатларида белгиланган бир қатор жиҳатлар (https://lex.uz/docs/6674678?otherlang=) ўрганилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение