4-Dekabr, 2023-yil

Кичик тадбиркорлик субъектлари сони қанчага кўпайган?

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 608 930 тага (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) етиб, ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,0 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълум қилди.

 

Сўнгги беш йилнинг мос даврларидаги динамикаси:

 

2019 йилда – 344 085 та

2020 йилда – 424 395 та

2021 йилда – 503 308 та

2022 йилда – 548 415 та

2023 йилда – 608 930 та

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение