27-Noyabr, 2023-yil

Фермер хўжалигига ер майдонлари қайтариб берилди

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан кўриб чиқишда қонун нормаларига риоя этилиши мунтазам равишда ўрганиб келинмоқда.

Хусусан, Нукус туманида фаолият кўрсатувчи “Асроршоҳ” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари суд қарори ижроси таъминланмаётганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, Нукус туман ҳокимининг 13.02.2019 ва 26.02.2020 йиллардаги қарорлари билан “Асроршоҳ” фермер хўжалиги ихтиёрида бўлган ер майдони туман ҳокимлиги захирасига олинган.

Захирага қайтарилган ер майдонининг 92,37 гектар қисми “Mалик” (номи ўзгартирилган) МЧЖга ва 40,05 гектар қисми “Зафар” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигига ажратиб берилган.

Нукус туманлараро маъмурий судининг қарори билан туман ҳокимининг 13.02.2019 ва 26.02.2020 йиллардаги қарорларининг “Асроршоҳ” фермер хўжалигига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилиб, ер майдонлари фермер хўжалиги ихтиёрига қайтарилиши кўрсатилган.

Бироқ 3 йил давомида туман ҳокимлиги томонидан суднинг юқоридаги қарорлари ижроси таъминланмай фермер хўжалигига ер майдонлари қайтариб берилмай келинган.

Мазкур мурожаат жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, суд қарорлари ижроси таъминланди. Туман ҳокимлиги ва фермер ҳўжалиги ўртасида 31.10.2023 йил куни ер участкасини узоқ муддатга ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилиб, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение