25-Noyabr, 2023-yil

Бизнес-омбудсман жамоаси ўзига хос боғ яратди – ФОТОРЕПОРТАЖ


Бугун, 25 ноябрь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бошчилигида девон ходимлари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳри ҳудудида 300 га яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиб, ўзига хос боғ яратди.

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда “Яшил макон” кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида дарахт экиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш борасида топшириқлар берди.

 

        25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган.

 

        Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Шунингдек, 15 октябрдан барча туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинади.

 

        Юртимизда бу ҳаракат бошланганига 2 йил бўлди. Шу даврда 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

 

Ҳурматли тадбиркорлар, агар ушбу хайрли тадбирда фаоллик кўрсатсангиз, сизнинг ҳудудингиз нафақат бизнес маскани, балки бутун инсониятга фойда келтирадиган яшил маконга айланиши мумкин.

 

«Биргаликда дарахт экамиз» челленжига сиз ҳам қўшилинг! Келинг, сайёрамизни биргаликда асраб қоламиз!





Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение