23-Noyabr, 2023-yil

Ишбилармонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида

 

Бугун, 23 ноябрь куни Наманган вилоятининг Давлатобод туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Козимжон Исмоилий, тижорат банклари раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимларининг инвестиция масалаларига масъул ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этди.

 

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида эканини қайд этган Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган янги қарорда ушбу жиҳатлар янада мустаҳкамланганига эътибор қаратди.

 

Амалий семинарда иштирок этган тадбиркор ва ишбилармонлар ўз фаолиятларига оид савол ва таклифлар билан мутасаддиларга юзланиб, тегишли жавобларни олдилар.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение