20-Noyabr, 2023-yil

Фермер хўжалигининг экинларига етказилган зарар ундирилди

“Агро диёр” фермер хўжалиги (номи ўзгартирилган) раҳбари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖдан зарарни ундириб беришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2021 йил июль ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Капитал қурилиш Дирекцияси томонидан Навоий-Бухоро участкасида электрлаштирилган иккинчи юқори тезликдаги темир йўлининг қурилиши жараёнида фермер хўжалигига тегишли ер майдонига экилган ғалла қишлоқ хўжалиги экинлари нобуд қилинган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қизилтепа туман таркибий бўлинмаси ва туман мутасадди ташкилотларидан иборат қишлоқ хўжалик экинлари ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш бўйича ишчи гуруҳининг 2021 йил 15 июлдаги туман ҳокими томонидан тасдиқланган далолатномасига асосан фермер хўжалигининг 3,5 га ер майдонидаги мавжуд экинларга етказилган зарар ҳисоблаб чиқилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судига фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, зарарни ундириш бўйича даъво ариза киритилди.

Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларига асосан даъвогарнинг талаби ўз тасдиғини топганлиги ҳамда жавобгар томонидан даъвогар фойдасига тўловлар амалга оширилмаганлиги боис суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение