9-Noyabr, 2023-yil

Тадбиркор фаолиятида текширув ўтказишнинг белгиланган тартибларни бузган инспекция ходимлари жаримага тортилди

Тадбиркорлик субъекти фаолияти юзасидан ўтказиладиган ноқонуний текширув ёки текширишда белгиланган қатъий талабларга амал қилмаслик ҳолатлари тадбиркорнинг интилиши, эмин-эркин иш олиб бориши, ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

Андижон шаҳрида фаолияти кўрсатувчи, “Sharq durdonasi” МЧЖ (номи ўзгартирилган)нинг солиқ органларининг текшириш ўтказиш билан боғлиқ ҳатти-ҳараткатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида Андижон вилояти солиқ бошқармасининг Андижон шаҳар, Қўрғонтепа, Улуғнор ва Жалақудуқ туман солиқ инспекциялари ходимлари томонидан 2022-2023 йиллар давомида жами тадбиркорлик субъектида 4 та текшириш ўтказилганлиги, текширишларда қонун ҳужжатлари тартибларига риоя қилинмаганлик ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 40-бандида ваколатли органни хабардор этган ҳолда текширувларни ўтказишдан олдин Ахборот тизимига текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ киритилиши лозимлиги белгаланган бўлсада, буйруқлар текшириш якунланганидан сўнг тизимга киритилган.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатлари бўйича солиқ инспекциясининг 5 нафар ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди ва уларга нисбатан 52 млн.сўмдан ортиқ жарима жазоси тайинланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение