6-Noyabr, 2023-yil

Экспортёр корхона ҳуқуқлари суд орқали тикланди

Бизнес-омбудсман девонига Муборак туманида фаолият юритувчи “Фаровон” МЧЖ (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) солиқ органлари томонидан асоссиз қарздорлик юзага келтирилганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Аниқланишича, Муборак туман солиқ инспекцияси мансабдор шахслари томонидан МЧЖ 2019 йил 26 декабрда МЧЖга асоссиз тарзда қўшилган қиймат солиғидан 414 679 732 сўм қарздорлик юзага келтирилган.

Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси томонидан эса 2023 йил 27 январда юзага келган асоссиз қарздорликни тўлаш лозимлиги тўғрисида МЧЖга талабнома юборилган.

Шунингдек қарздорлик сабабли, МЧЖнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати жорий йил 3 февралдан тўхтатилган.

Шунингдек, 2023 йил 11 февралда МЧЖга тегишли кўчмас мулкка нисбатан ҳам таъқиқ қўйилган.

МЧЖнинг ушбу ҳолат юзасидан бир қанча ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига йўллаган мурожаати эътиборсиз қолган.

Натижада, 12 та доимий иш ўрнига эга ҳамда йилига ўртача 500 минг АҚШ доллари экспорт қилувчи корханининг фаолияти вақтинча тўхтаб қолган.

МЧЖнинг мурожаати Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилган вақтда асоссиз қарздорлик фоиз ҳисобланганлиги сабабли 633 619 055 сўмни ташкил қилган.

Ушбу қонун бузилиш ҳолати юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига МЧЖ манфаатида ариза киритилди.

Қарши туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 21 авгусдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, солиқ органи мансабдор шахсларига зиммасига МЧЖга нисбатан асоссиз ҳисобланган солиқ суммасини ҳисобдан чиқариш мажбурияти юкланди .

Қашқадарё вилоят маъмурий судининг жорий йил 17 октябрдаги қарори билан солиқ органининг апелляция шикояти рад қилиниб, биринчи инстанция судининг қарори ўз кучида қолдирилди.

 

 

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение