4-Noyabr, 2023-yil

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди

“Малик савдо” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Солиқ қўмитаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, жамиятга Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан 11.09.2023 йилда “Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида” хабарнома юборилган. Унда 11.10.2023 йилдан кейин солиқ аудити текшируви бошланиши, текширув охирги 5 йиллик молия-хўжалик фаолияти қамраб олиниши маълум қилинган.

Ваҳоланки, жамиятда муқаддам Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ аудити текшируви ўтказилганлиги, унда 2017-2021 йиллардаги жамият фаолияти ўрганилган.

Қолаверса, жамият Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.06.2023 йилдаги ПФ-93-сонли Фармонига кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг мутахассис” дастурида иштирок этаётганлиги, 31.08.2023 йилдаги тегишли сертификатга эга бўлиб, 53 нафар ишчи ўрин яратганлиги, фармон талабларига мувофиқ солиқ аудити текширувларидан озод этилганлиги кўрсатилган.

Бизнес-омбудсман девони томонидан юборилган сўровномага жавобан, Солиқ қўмитаси томонидан юқоридаги ҳолатлар тасдиқланиб, солиқ аудити ўтказилмаслиги маълум қилинди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение