3-Noyabr, 2023-yil

Жойларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми давом этмоқда

 

Жиззах вилояти Бахмал туманидаги “Бахмал тоғ боғлари” МЧЖ ҳудудидаги 2 гектар фойдаланилмай ётган ер майдонини обод қилиш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бизнес-омбудсман, тумандаги сектор раҳбарлар ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан 3 минг туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилди.

 

Бизнес-омбудсман томонидан «Биргаликда дарахт экамиз» челленжи доирасида Навоий шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда, уларнинг ҳудудларида, ўзларининг ташаббуслари билан дарахт экиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, Навоий ЭИЗ ҳудудида жойлашган кўримсиз жойлар тадбиркорлар томонидан обод қилиниб, дарахт экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение