Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Сирдарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг (ЎРҚ–841-сон 10.05.2023й) мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Марказий банк ва вилоятдаги тижорат банк раҳбарлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.
Тадбирда қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб рақамларидан қонунда белгиланмаган тартибда пул маблағлари олиб қўйиш ёки ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаган ҳолатлари учраган.
Мазкур Қонун тадбиркорлик субъектларининг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларининг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахслари жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.
Қонунга асосан маъмурий ва жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилди.