2-Noyabr, 2023-yil

Биласизми?

Тадбиркорлар баъзи фаолият турлари билан шуғулланишлари учун лицензия олиш талаб этилади. Қуйидаги ҳавола орқали рўйхат билан танишишингиз мумкин:

https://lex.uz/docs/5511900#5518910

 

Фаолият турига қараб лицензияни олиш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар тадбиркорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

 

Лицензияни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

 

юридик шахс учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

талабгор амалга ошириш ниятида бўлган фаолиятнинг лицензияланадиган тури ёки рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) тури, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда — мазкур фаолиятнинг кичик тури;

қонунчиликда назарда тутилган лицензия ёки рухсат бериш талаблари ҳамда шартлари талабгор томонидан бажарилиши мумкинлигини тасдиқловчи бошқа маълумотлар.

 

Ариза талабгор томонидан махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида юборилган тақдирда, у электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

 

Диққат! Фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение