28-Oktabr, 2023-yil

Биласизми?

 “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 71-моддасига кўра, Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.

 

Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги бегиланган.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

 

Давлат органлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузиб, пул маблағларингиз ўз вақтида тўланишини хоҳласангиз, шартноманинг 3 кун ичида махсус ахборот порталига жойлаштирилишини назорат қилинг!

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение