25-Oktabr, 2023-yil

Янги қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди (ЎРҚ-871, 23.10.2023).

Қонун билан сервитут (ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш) тўғрисидаги шартномага, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига, сервитутни ўзгартириш ва уни бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилаш қоидаларига доир қўшимчалар киритилди.

Фуқаролик кодексига киритилган янги 173-1-моддага кўра сервитут белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам сервитут сақланиб қолади.

Сервитут олди-сотди, хадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаси бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение