19-Oktabr, 2023-yil

Бизнес-омбудсман девони ходимлари тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишдилар

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходимлари томонидан Олтинсой ва Шўрчи туман ҳокимлари билан учрашув ўтказилди.

 

Тумандаги ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш ишларининг бориши, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда тадбиркорлик субъектларига яратилган шарт-шароитлар ва уларни қийнаб келаётган тизимли муаммолар муҳокама қилинди.

 

Шу билан бирга, Олтинсой туманидаги “TURON EKO KUMIR” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишилди. Корхонада қиймати 50 млн АҚШ долларига тенг кўмир ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение