19-Oktabr, 2023-yil

Имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябрга қадар узайтиришга рухсат этилган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.09.2023 йилдаги  ПҚ-316-сон қарорининг 1-бандига кўра, тадбиркорлик субъектларига, уларнинг хоҳишига кўра, 2018-2022-йилларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тузилган битимларга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддатини 2024 йил 1 октябрга қадар узайтиришга рухсат этилган.

Бунда:

имтиёзли давр давомида тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит бўйича фақат фоиз тўловлари амалга оширилади;

имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган асосий қарз бўйича тўловлар кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади.

имтиёзли кредит масаласида имтиёзли давр муддатини узайтириш бўйича тадбиркорлар бевосита кредит ажратган банкларга аризалар билан мурожаат қилишлари лозимлиги тушунтирилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение