18-Oktabr, 2023-yil

«Биргаликда дарахт экамиз» – биргаликда сайёрамизни асраб қоламиз!


Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов “Яшил макон” лойиҳаси доирасида тадбиркорлар билан бирга манзарали дарахт кўчатларини экиб, «Биргаликда дарахт экамиз» челленжини бошлаб берди!

Дарахт шунчаки ўсимлик эмас. У бизни ҳаётий муҳим омил – кислород билан таъминлайди. Карбонат ангидридни ўзлаштириб, ҳавонинг ифлосланишини камайтиради ва атмосферамизни тозалайди.

Ҳурматли тадбиркорлар, агар ушбу хайрли тадбирда фаоллик кўрсатсангиз, сизнинг ҳудудингиз нафақат бизнес маскани, балки бутун инсониятга фойда келтирадиган яшил маконга айланиши мумкин.

«Биргаликда дарахт экамиз» челленжига сиз ҳам қўшилинг! Келинг, сайёрамизни биргаликда асраб қолайлик!

 

Маълумот ўрнида

25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Бу мавсумда 85 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган.

Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тадан кўчат бепул етказиб берилади. Шунингдек, 15 октябрдан барча туман ва маҳаллаларда кўчат ярмаркаси ташкил қилинади.

Юртимизда бу ҳаракат бошланганига 2 йил бўлди. Шу даврда 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение